Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
582
Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичлари таҳлил қилинганида экспортнинг улушига алоҳида эътибор қаратилади. Экспортнинг ташқи савдо балансидаги ижобий натижага эришилишида тадбиркорларга мамлакатда қулай инфратузилманинг яратилгани, шунингдек ишлаб чиқариш воситалари ва асбоб-ускуналарни импорт қилишда берилаётган божхона имтиёзлари муҳим аҳамиятга эга.
“Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган “Кнауф Гипс Фергана” корхонасининг асосий фаолияти Германия технологиялари асосида гипс маҳсулотларини қайта ишлаш орқали мамлакат ички бозорига ва экспортбоп қурилиш молларини ишлаб чиқаришдан иборат. Мазкур янги ташкил этилаётган корхонада ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойи якунига қадар корхона ўз фаолиятини бошлаши ҳисобига 90 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Корхонага барча ишлаб чиқариш воситалари Германиядан олиб келинишини инобатга олиб, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан ишлаб чиқариш воситалари импорт божхона режимига соддалаштирилган тартибда ва тезкорлик билан расмийлаштирилиб келинмоқда. Бундан ташқари “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи томонидан корхонага олиб келиниши режалаштирилган ишлаб чиқариш воситалари расмийлаштируви ҳамда божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар ва тавсиялар берилди.

Божхона ходимлари томонидан “Кнауф Гипс Фергана” МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишиш жараёнида корхонага Бешариқ туманида ёпиқ турдаги божхона омборини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилиб, божхона омборларини ташкил этиш тартиблари ва унинг афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди.

 Жорий йилнинг ўтган даврида “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан корхонага четдан олиб келинган жами қиймати
1 миллион 800 минг АҚШ долларлик ишлаб чиқариш воситалари ва техник асбоб-ускуналар товарлари “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштируви тезкорлик билан соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан божхона тўловларидан 1,7 миллиард сўм имтиёзлар қўлланилди.

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг