Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қишлоқларни ободонлаштиришга кўмакчи
634
Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади.
Божхоначилар қишлоқларни ободонлаштиришга кўмакчи

Мазкур қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этиш алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юртимиз обод бўлади, обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади.

Қишлоқларни обод қилиш ҳамда аҳолига яқиндан кўмак бериш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари Жомбой тумани Ногоҳон МФЙдаги Қўзигузар қишлоғида уйма-уй юриб, аҳолининг яшаш шароитини ўрганиб чиқди.

Мазкур қишлоқ “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган бўлиб, ҳозирда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Ҳудудда 26 та кўча жойлашган бўлиб, 201 та хонадон истиқомат қилиб келмоқда.

Мақсад аҳоли учун зарурий шароитлар яратиб бериш ҳамда турмуш даражаси ва сифатини оширишдир.

Ҳозирда Жомбой туман ҳокимлиги, тегишли идора ва ташкилот вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришмоқда. Бунда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам яқиндан амалий ёрдам бериб келишмоқда.

4.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг