Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
300 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинди
603
Кунлар исиши билан боғларимизда пишиб етилган шириндан-шакар мевалар ички ва ташқи бозорларнинг расталаридан муносиб жой эгаллади.
300 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинди

Самарқанд туманидаги “Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, олма, гилос ва узумни етиштириш ва экспортга чиқариш билан шуғулланади.

Бугунги кунда корхона томонидан қишлоқ хўжалигида маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 1500 тонна сиғимга эга бўлган музлаткичли омборхона ҳамда 14 гектар интенсив токзор барпо қилинган. “Ansorjon agro saxovati” фермер хўжалигининг экспорт географияси бугунги кунда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Турия, Белорусия ҳамда Афғонистон каби давлатлар ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган даврида фермер хўжалиги томонидан қарийб 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди. 2021 йилнинг охирига қадар 2 миллион АҚШ доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар жами қиймати 246,6 минг АҚШ долларлик гилос хорижга экспорт қилинган.

 

 

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг