Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркор ҳузурида бўлишди
573
Бугунги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Сайхунобод туман ҳокимлиги ва туман Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани, Фаровон МФЙда жойлашган “QADRLI” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мутасадди раҳбарлари билан “Мижозбай” тизимида давра суҳбати ўтказилди.
Божхоначилар тадбиркор ҳузурида бўлишди

Мазкур учрашувда корхона фаолиятида учраётган муаммолар уларни ечимини топиш, божхона расмийлаштирувида сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, мазкур учрашувдан кўзланган мақсад тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Учрашув давомида,“QADRLI” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона фаолияти яқиндан ўрганилиб, келгусидаги режаларни амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг