Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркор аёллар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди
562
Мамлакатимизда тадбиркор аёлларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилгани уларнинг ишбилармонлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, оиласи ва жамиятимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманганда тадбиркор аёллар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Божхона органлари томонидан ҳам аёл тадбиркорларни ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида мунтазам равишда турли хил тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган ва шуғулланиш истагида бўлган тадбиркор аёллар иштирокида “Божхона ва солиқ имтиёзлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, божхона соҳасида мавжуд қулайликлар, божхона тўловларидан имтиёзларни назарда тутувчи, экспортни рағбатлантирувчи, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уни ҳимоя қилишга доир қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар мазмун моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида тадбиркор аёлларнинг фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини янада юксалтириш, оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашдан иборатдир.

 

 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг