Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорларга “мижозбай” хизмат кўрсатилмоқда
651
Бугунги кунда тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг фаолиятида тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
“Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорларга  “мижозбай” хизмат кўрсатилмоқда

Хусусан, бошқарманинг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан якка тартибдаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларда Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Сатруддинов, “Тошкент-товар” божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев, Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими катта инспектори А.Исабаев ва бошқалар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг товарлар экспорти-импорти жараёнларидаги муаммоларини ўрганишди.

Шунингдек, божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу эса ўз ўрнида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

М.Халилова,

Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият

божхона пости катта инспектори

22.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг