Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Ғозғонда тадбиркорлар ҳузурида бўлишди
550
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Навоий вилоят божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мутасаддилари томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олинган.
Божхоначилар Ғозғонда тадбиркорлар ҳузурида бўлишди

Мулоқотларнинг аниқ ва самарали усулларини қўллаш, хусусан, тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиш мақсадида божхона ходимлари “Gazgan Stone” МЧЖ ва “Marmar obod” МЧЖларга ташриф буюришди.

Мазкур корхоналарга тегишли товарларнинг экспорт ва импортини божхонада расмийлаштириш “Навоий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан  амалга оширилади.

Корхона директорлари билан бўлиб ўтган фаол мулоқот давомида божхона қонунчилигидан сўнгги янгиликлар, товарларнинг импорт божи ставкалари юзасидан фикр алмашилди, таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Божхона ходимларининг “Gazgan Stone” МЧЖдаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишуви ҳам фаол ва самарали бўлди.

Учрашувда корхона вакиллари товарлар экспортининг 2021 йил январь-апрель ойларида 17,4 минг. АҚШ долларини ташкил қилганлиubни, келгусида корхона фаолиятини янада ўсиши ҳамда янги иш ўринларини яратилиши ҳақида айтиб ўтишди.

Шунингдек, божхона расмийлаштируви жараёнлари жадаллашганлиги ва бюрократик тўсиқларлар мавжуд эмаслигини эътироф этишди.

Учрашув якунида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёни юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмтасининг 11-08 қисқа рақамли  ишонч телефони сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

21.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг