Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда
593
Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш борасида барча зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Шунга қарамай, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятларини тўлақонли амалга оширишларида муаммолар ҳам йўқ эмас.
Сурхондарёда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда

Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни қонуний ечимлари юзасидан навбатдаги сайёр учрашув Термиз туманида жойлашган “Termiz Cargo Centr” МЧЖ ҳудудида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари О.Чориев, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари У.Кодиров ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қ.Умаровлар иштирок этишди.

Тадбирда Сурхондарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти кенгайиб бораётганлиги қайд этиб ўтилди. Вилоятдан жорий йилнинг 4 ойи мобайнида хорижга экспорт қилинган товарлар 40,3 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 8 фоизга кўпайган.

Шунга қарамай вилоятда экспортни янада оширишга  ва импортни оптималлаштириш учун мавжуд имконият ва салоҳият етарли.

Тадбир давомида, экспорт-импорт масалалари бўйича мурожаат қилган тадбиркорларнинг савол, таклиф ва муаммолари тингланиб уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, “Laym Garant” ХК раҳбари А.Рўзиқулов Хитойдан келтирлиган иссиқхона мажмуалари учун божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан мурожаати ўрганиб чиқилб, шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

Бу каби учрашувлар очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот тарзида ўтказилиб, уларда хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес вакилларининг божхона хизмати билан ҳамкорлиги масалалари жойида биргаликда таҳлил этилди ва қатор масалаларда ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли “Ишонч телефонлари”га  исталган вақтда  мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг