Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Уйчида сайёр учрашув ўтказишди
551
Тадбиркорларга божхона соҳасида янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Божхоначилар Уйчида сайёр учрашув ўтказишди

Хусусан, Наманган вилояти Уйчи туманида фаолият юритаётган “Samo Tikuv Servis” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Ушбу корхона Наманган вилояти  Уйчи туманида  жойлашган бўлиб, у ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Корхонанинг асосий фаолият тури эркаклар учун костюм-шим маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда корхонада энг илғор замонавий Туркия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган ускуна ва технологиялардан фойдаланилган ҳолда иш юритилиб келинмоқда.

120 га яқин ишчи ходимларга эга бўлган ушбу корхона 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 200 минг АҚШ долларлик маҳсулотларни қўшни мамлакатларга экспорт қилган. Корхона бошқарувчиси А.Инамов сўзларига кўра келгусида Европанинг бир қатор давлатлари билан экспорт шартномалари тузиш режалаштирилган.

Учрашув давомида  божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 101-сон қарори талаблари билан таништириб ўтилди.

Божхона аудити — товарларни чиқаришга рухсат берилгандан сўнг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилганлигини ваколатли шахслар томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текширишга асосланган божхона назорати шакли бўлиб, унга кўра камерал ва сайёр божхона аудити ўтказилиши мумкинлиги етказилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Samo Tikuv Servis” масъулияти чекланган жамияти вакилларига товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштирув тартиб таомиллари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг