Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар экспорт ҳажмини оширишга эътибор қаратишди
725
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар экспорт ҳажмини оширишга эътибор қаратишди

Юртимизда фаровонлик ва тараққиётга эришиш йўлида тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратилгани бежиз эмас. Зеро, фақат шу йўл билан аҳоли фаровонлиги ошиб, иқтисодиёт янада мустаҳкамланади.

Президентимизнинг халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда божхона органлари олдига ҳам улкан вазифалар қўйилди. Жумладан, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса табиийки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади. Шунингдек, четдан қўшимча валюта тушумини кўпайтиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки тадбиркор фаолияти мобайнида турли тўсиқлар, муаммолар, тушунмовчиликларга кўп учраши табиий. 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов ва вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Ибрагимов Каттақўрғон шаҳрида ҳамда Оқдарё туманида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказишди.

Мақсад тадбиркорга кўмакчи ва суянч бўлишдир. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорнинг муаммосини тинглаш ва ечим топишдир.

Учрашувда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов тадбиpкорларимиз ишлаб чиқарган маҳсулотларини хорижга экспорт қилишлари учун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш керакликлари тўғрисида тўхталиб ўтди. 

Жорий йилнинг 15 март куни ҳолатига Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан 75,8 млн. АҚШ доллари (2020 йилнинг мос даврида 62,2 млн. АҚШ доллари, яъни 13,6 млн. АҚШ долларига ёки 21,86%га кўпайган) миқдорида товарлар экспорти (43 та давлатга) амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларининг салмоғи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2021 йилнинг январь ойидан март ойининг 15 санасигача вилоят божхоначилари томонидан 333,98 млрд. сўм (2020 йил шу даврда 224,11 млрд.сўм) божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилди. Бу эса ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 49,2 фоизга кўп демакдир.

2021 йил январь ойидан бугунги кунга қадар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 165.56 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.

Бундан ташқари, пандемия шароитида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда фаолият юритиб келаётган 23 нафар тадбиркорлик субъектларига жами 47,43 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди. 

Турли ыонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида божхоначилар томонидан жойларда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Худди шу тадбир Самарқанд шаҳрида ҳамда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам ўтказилди.

Тушунтириш ишларидан сўнг тадбикорлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан божхоначиларга мурожаат этишди. Масалан, “Самижон агро файз ҳосил” фермер хўжалиги раиси С.Латипов гилос маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш ва нархларни белгилаш тартибига яқиндан қизиқди. Мутахассислар мазкур саволга меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда тадбиркорга тушунтириб ўтишди.    

31.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг