Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар халқаро даражада эътирофга сазовор бўлмоқда
792
Жорий йилнинг март ойида божхона йўналишида бир қатор халқаро тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 1-5 март кунлари Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Киото Конвенцияси Бошқарув қўмитасининг 24-йиғилишида ДБҚ вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, 3-5 март кунлари Жаҳон божхона ташкилоти томонидан “Божхона органлари фаолиятида ҳалолликни татбиқ қилиш” йўналишида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси, унинг таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ва божхона пост бошлиқлари иштирок этдилар.

Мазкур семинар доирасида миллий божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мос равишда Киото конвенцияси ҳамда Аруша декларацияси талабларига мувофиқлаштириш бўйича саволнома ва унга иштирокчилар томонидан берилган жавоблар асосида тегишли баҳолаш тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 март куни Давлат божхона қўмитаси, Жаҳон божхона ташкилоти ва Швейцария Иқтисодий ҳамкорлик Кенгаши (SECO) ўртасида амалга оширилаётган “Савдони соддалаштириш глобал дастури” Ўзбекистонда расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу юқори даражадаги тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди. Учрашувни очилиш қисмида ҳар икки томон ҳам ушбу ҳамкорликни мамнуният билан қабул қилдилар. Унда янада самарали
ва рақобатбардош ишбилармонлик муҳити учун яратиладиган муҳим афзалликлар таъкидланди.

Мазкур Дастур Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташқи савдо соҳасида юксак салоҳиятга эга бўлган ривожланаётган давлатлар фаолиятини халқаро савдо соҳасидаги стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда экспорт, импорт ва тижорат товарларининг ҳаракатланиши соҳасида тажрибаларини оширишга қаратилган бўлиб, у Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилади.

Дастур ривожланаётган давлатларнинг халқаро савдо соҳасидаги стандартларга мувофиқлиги ҳамда уларнинг экспорт, импорт ва тижорат товарларининг ҳаракатланиши соҳасида тажрибаларини ошириш асосида, халқаро савдони ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Маълумот ўрнида таъкидлайдиган бўлсак, дастур доирасида божхона ва ташқи савдо соҳасида бошқа назорат қилувчи органлар фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда такомиллаштириш мақсад қилинган:

  1. “Ягона ойна” автоматлаштирилган ахборот тизимини халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш;
  2. Товарларни чиқариб юбориш ўртача вақти бўйича таҳлиллар ўтказиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  3. Божхона аудити назоратини ўтказишни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  4. Савдо жараёнларини соддалаштиришнинг бошқа йўналишларида илғор хорижий давлатлар тажрибасини қўллаш ва бошқалар.

Божхона соҳасини янада такоиллаштириш мақсадида самарали халқаро ҳамкорлик ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 

26.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг