Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона менежменти” олий ўқув курсида ўқиш истагини билдирган ходимлар ДИҚҚАТИГА!!!
1411

ДБҚнинг 2019 йил 30 январдаги 34-сон буйруғи билан тасдиқланган Божхона органлари раҳбар кадрларни тайёрлаш “Божхона менежменти” олий ўқув курслари тўғрисида Низомнинг 11-банди талабларига асосан Божхона институти томонидан божхона органлари фаолиятига боғлиқ долзарб йўналишлар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш учун мавзулар рўйхати ишлаб чиқилди.
Мазкур рўйхатда акс эттирилган 56 та мавзудан бирини танлаб Божхона институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетига маълум қилишингиз сўралади. Ҳар бир номзод биттадан мавзу танлаши лозим, иккита номзод битта мавзуни танлашига йўл қўйилмайди. 
Рўйҳатга олиш ва мувофиқлаштириш учун маъсул шахс катта инспектор-услубчи Д.Сайдалиева.(Тел. : Ички 4317, моб.: 90 806 21 16).

10.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг