Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёллар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақалари муросасиз курашларга бой бўлди
946
Мамлакатимизга кириб келаётган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида аёллар иштирокида кўплаб тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Инсон саломатлигини яхшилашда ва унинг иммунитетини оширишда спортнинг ўрни беқиёсдир. Спорт билан мунтазам шуғулланиш одам организмида моддалар алмашинувини яхшилабгина қолмай, ақлий фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Спортнинг барча турлари билан шуғулланиш фойдали ҳисобланади. Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида спортнинг стол тенниси, баскетбол тўпини саватга улоқтириш, шашка ва арғимчоқда сакраш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Муросасиз ўтган беллашувларда аёл ходимлар ўртасида ғолиблар сараланди.

Мусобақалар сўнгида спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган аёл ходимлар бошқарманинг эсдалик совғалари билан мукофотланди.

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг