Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам муносабати билан аёл ходималар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди
863
Ҳозирги кунда ҳар жабҳада эркаклар билан ёнма-ён туриб, эл-юрт корига яраб, астойдил хизмат қилаётган аёллар кўпчиликни ташкил этади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ана шундай аёлларнинг фидокорона меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак арзийди.

"8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида аёл ходималар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда ходимлар шашка, арғимчоқда сакраш, кучли комплекс машқлари ва дартс спорт турлари бўйича ўзаро беллашишди.

Мусобақа жуда юқори савияда ташкил этилди ва қизғин курашларга бой бўлди. Эътиборлиси шундаки, ушбу мусобақа орқали ходимлар жисмонан чиниқишди. Мусобақа якунида бошқарма раҳбарияти томонидан ғолиблар  тақдирланишди.  

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг