Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар – соғлом турмуш тарзи тарафдори
824
Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Божхоначилар – соғлом турмуш тарзи тарафдори

Шунга ҳамоҳанг равишда аёлларимиз ҳам Мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида, қолаверса, мамлакат миқёсида давом этаётган улкан бунёдкорлик ишларида ўзларининг бетакрор салоҳиятларини ишга солиб, эл юртга камарбаста бўлмоқда. Зеро,  аёлни улуғламоқ - оилани, ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларнинг спорт билан оммавий шуғулланиши учун зарур шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда бошқарма раҳбарининг фармойишига асосан 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган аёл ходимлар ва эркин ёлланган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шашка, 500 метр масофага югуриш, арғимчоқда сакраш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа юқори савияда ташкил этилганлиги сабабли, қизғин курашларга бой ва байрамона бўлиб ўтди.

Яна бир жиҳати, ушбу  саъй-ҳаракатлар  натижасида тизим  ходимлари  ўртасида  спортга  бўлган  қизиқиш  тобора  ортиб  бормоқда.

Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг