Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иштихонлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
805
Мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш божхона органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Иштихонлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев Иштихон тумани ҳокимининг ўринбосари Алишер Қамаров билан биргаликда туманда фаолият юритаётган экспортёр корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб чиқишди.

Хусусан, ишчи гуруҳ тумандаги йирик экспортёр корхоналардан бири “Maroqand sifat tekstil” МЧЖ корхонасида бўлишди.

Корхона 2019 йил август ойида ишга туширилган. Мазкур корхона ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 2019 йил корхона ўз эҳтиёжлари учун Германиядан 2,6 миллион АҚШ доллари қийматидаги технологиялар, асбоб-ускуналар ва хомашёлар келтирган. Олиб келинган асбоб-ускуналар учун корхонага божхона расмийлаштирувидан 4,7 миллиард сўм миқдорда божхона имтиёзи берилган.

Корхона йилига 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 510 нафар ишчи 3 сменада 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

Эътиборлиси шундаки, корхонада асосан ён атрофдаги маҳаллаларда яшайдиган 337 нафар аёллар иш билан таъминлаган.

2020 йилдан бугунги кунга қадар корхона томонидан умумий қиймати 5,5 миллион долларлик 3000 минг тоннага яқин ип-калавалар Хитой, Туркия, Россия ва Руминия каби давлатларга экспорт қилинган.

Маълумки, Иштихон тумани асосан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган бўлиб, туманда “Zarband meva eksport” ва “Black raisins” каби ўнлаб корхоналар қуритилган меваларни Туркия, Хитой, Ироқ ва Туркманистон каби давлатларга экспорт қилиб келишмоқда.

Божхоначилар мазкур корхоналарга ҳам ташриф буюриб, маҳсулотларни экспорт қилишда учраётган муаммоларни жойида бартараф этишди.

Учрашув давомида тадбиркорларга давлат томонидан божхона расмийлаштирувида берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, туманда дебитор қарздорликни қисқартириш борасида туман ҳокимлиги билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Ғ.Саттаров
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

3.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг