Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда мини-футбол мусобақалари давом этмоқда
489
Мамлакатимизда спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотларга жавобан божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижонда мини-футбол мусобақалари давом этмоқда

Хусусан, 2021 йилнинг илк кунларидан ҳозирга қадар ҳар хафта Андижон вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида турли йўналишларда спорт мусобақалари ва беллашувлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги беллашув эса ҳар қачонгиданда қизиқарли бўлиб ўтди. Божхоначилар ва Миллий гвардия жамоалари ўртасидаги муросасиз баҳсда дуранг натижа қайд этилди ва дўстлик ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар нафақат xодимларнинг жисмонан тайёргарлигини синовдан ўтказади, балки улар ўртасида ўзаро хамжиҳатликни таьминлаш, жамоада соғлом муҳитнинг юзага келишига хизмат қилади. Табиийки, соғлик ва ҳамжиҳатлик бор жойда унумдорлик, ишга бўлган шижоат ҳам баланд бўлади!

 

        

 

28.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг