Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар спорт билан доимо ҳамнафас
436
Инсон учун энг азиз неъматлардан бири шубҳасиз, соғлиқдир. Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияга қаратилаётган юксак эътибор замирида ҳам айнан саломатликни таъминлаш, руҳий баркамоллик каби эзгу ғоялар мужассам.
Божхоначилар спорт билан доимо ҳамнафас

Божхона тизимида спортни оммалаштириб, соғлом муҳитни қўллаб-қувватлаш мақсадида "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган спорт мусобақасида аёл ходимлар ғолиблик учун ўзаро беллашишди.
Унда спортнинг шашка, стол тенниси, арғимчоқда сакраш, бадминтон ва дартс бўйича мусобақа иштирокчилари ўзаро куч синашди. Ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати диққат билан беллашувларни кузатиб боришди.
Ғолиблар аниқланиб, уларга "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан бошқарма раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари берилиши режалаштирилди.
Бу каби спорт мусобақаларини ташкиллаштирилиши ўз навбатида ходимларнинг иш самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

28.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг