Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи!
992
Экспорт – бу мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган хамда етиштирилаётган миллий маҳсулотларимизни жаҳонда рақобатдош эканлиги намунаси.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи!

Шунингдек, бугунги кун талаби ва харидор диди, истагидаги савдо мулоқоти ҳисобланади. Бас шундай экан, бу борада ечимини кутаётган масалаларга йўл очиш ва дунё бозорига Ўзбекистон миллий бренди белгиси билан кириб бориш, иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим калитидир. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан ҳудудларда мазкур масалага жиддий киришилди. Ҳар бир масъул вилоят рахбари қаторида, Андижон вилоят божхона бошқармаси рахбари бошчилигидаги ходимлар томонидан мамлакатнинг экпорт салоҳияти ва самарадорлигини  ошириш, импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш мақсадида Андижон туманида жойлашган “Clasica shoes international” масъулияти чекланган жамиятида сайёр учрашув ўтказилди.

Маълумки бугунги кунда тадбиркорга кўмакчи бўлмаган ташкилот, муассаса ёхуд давлат органининг фаолиятига берилиши керак бўлган баҳо аниқ. Тадбиркорга таянч, суянч бўлиш эса юрт келажаги ва равнақи йўлида хизмат қилишнинг энг долзарб кўринишларидан биридир.

Айтиш жоизки, мазкур корхонада 105 нафар ишчи меҳнат қилиб келади. Айни пайтда ташкилот  маҳсулотларини асосан хорижга экспорт қилмоқда. Фаолиятни кенгайтириш учун қўшимча ишлаб чиқариш бинолари ҳам барпо этилмоқда. Маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича Польша, Россия каби давлатларидаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Айни чоғда пойабзалларнинг тагчармини Туркияга етказиб бериш бўйича ҳам истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилган. Албатта, бизнес бу ишонч, дегани. Тадбиркор ўз зиммасига олган мажбуриятни муддатида бажара олмаса, ишонч йўқолади ва ҳамкорликка путур етади. Салбий ҳолатларни олдини олишда эса божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Чиндан ҳам бугун хаёлдан ҳам тез тараққий этиб, ривожланиб бораётган замонада - бир қадар олдинда бўлиш муҳим.

Божхона органларида ахборот технологияларини кенг жорий этилганлиги натижасида ҳам ортиқча оворагарчиликларнинг олди олиняпти.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг Ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали ҳозирда ўртача бир кунда 200 тоннадан 300 тоннагача бўлган маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти яратилган. Бунда божхона ходимлари куну-тун 24 соат мобайнида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида божхона кўриги ва расмийлаштириш ишларини тез фурсатда амалга оширияпти. Натижада, тадбиркорнинг ҳам вақти ҳам маблағи иқтисод қилинишига эришилмоқда.

 

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг