Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари қўллаб-қувватланмоқда
847
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият субъектларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаб бартараф этиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида олиб келинган технологик асбоб-ускуналар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш ишлари доимий равишда амалга оширилмоқда.
Қашқадарёда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари қўллаб-қувватланмоқда

Шу мақсадда галдаги учрашув воҳанинг Китоб туманида ўтказилиб, туман тадбиркорларига божхона соҳасида яратилган енгилликлар ва қулайликлар ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Айни кунларда Китоб туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 майдаги “Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида цемент заводини қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 368-сонли қарори асосида, йирик цемент ишлаб чиқариш объекти “Qarshi Conch Cement” цемент ишлаб чиқариш заводи қад кўтармоқда.

Заводнинг умумий лойиҳа қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Тоғ ён бағрида барпо этилаётган мазкур корхонада сифатли портланд цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

- Лойиҳа қурилиши ҳозирда муаммосиз давом этмоқда, – дейди корхона бош директори ўринбосари Циан Сиуань Хон, –  Қурилиш ва монтаж ишларининг 50 фоизи якунланган. Божхона идораси томонидан доимий равишда ёрдам кўрсатилмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришни 2022 йилда бошлашни мақсад қилганмиз. Корхона фаолиятини бошласа, кунига ўртача 3 минг тонна қурилиш учун цемент маҳсулоти ишлаб чиқарилади.

Эътиборлиси шундаки, корхона ишга туширилиши натижасида 300 нафар маҳаллий ёшлар доимий иш билан таъминланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички эхтиёжларни таъминлаш баробарида, экспортга ҳам чиқарилиши назарда тутилган.

Муҳим аҳамиятга эга ҳисобланган ушбу лойиҳа доирасида олиб келинаётган ускуна ва жиҳозлар “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. Бу борада корхона учун 2020 йилда қарийб 18 миллиард сўм миқдоридаги божхона имтиёзлари қўлланилди.

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг