Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ун ишлаб чиқариш заводида бўлишди
907
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг импорт ва экспорт жараёни билан боғлиқ операцияларни амалга оширишида амалий кўмак бериш мақсадида корхона ва ташкилотларнинг ўзида сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.
Божхоначилар ун ишлаб чиқариш заводида бўлишди

Навбатдаги учрашув Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган “OLIY NE`MAT MAHSULOTLARI” маъсулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов томонидан “Сирғали” божхона пости ходимлари билан биргаликда корхона фаолияти ўрганилди.

Жамият томонидан ўтган 2020 йил давомида 563 минг долларлик ун маҳсулотлари Афғонистон давлатига экспорт қилинган.

Шунингдек, жамият томонидан 2020 йил давомида 150,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ички бозорга йўналтирилган.

Жамият раҳбари А.Шакировнинг сўзларига кўра, Афғонистон давлати билан тузилган Толлинг  шартномаси асосида 56,4 минг тонна буғдой маҳсулоти қайта ишлаб берилиб, қиймати 2,2 млн. АҚШ долларига тенг хизматлар кўрсатилган.

 

 

15.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг