Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сўз мулки султонлари ҳамиша ёдимизда
843
Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида илк маълумот берувчи манбалар бу шубҳасиз уларнинг ўз асарларидир.
Сўз мулки султонлари ҳамиша ёдимизда

Хусусан, туркий халқларнинг “шамсу-л миллат”и бўлган Aлишер Навоий жаҳон адабиёти хазинасини ўзининг ҳассос шеърияти, буюк “Хамса”си, фан соҳаларининг турли тармоқларига бағишланган бой илмий мероси билан бойитган сўз санъаткоридир.

Ўз ижодий меросида 26 мингдан ортиқ луғат бойлигидан фойдаланган бу буюк даҳо мана беш асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур фалсафий мушоҳадакорлик, маъно-моҳиятнинг кенг кўламлиги билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади.

Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Инсониятнинг абадиятга мансуб ана шундай буюк фарзандлари сафида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ўз ўрнига эга. Кишилик тарихида Бобурчалик шахсий имкон, иқтидор ва фазилатлари беқиёс кишилар жуда кам учрайди.

Ўзбек миллатини “Бобурнома” билан жаҳонга танитган шоҳ ва шоир Бобур таваллудининг бу йил 538 йиллиги тантаналари мактаблар, маърифий даргоҳлар, вазирлик ва идораларда эмас, балки кўпмиллатли халқларимиз кўнгилларида акс-садо бермоқда.

Шундай экан хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Алишер Навоий ва Бобур мероси – чин маънода халқимизнинг беқиёс маънавий хазинасидир.

 

15.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг