Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди
789
Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган.
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди

Эътиборли жиҳати эса, тадбиркорликни қўллаб-қувватланишни  янада такомиллаштириш, турли бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф қилиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳозирги пайтда божхона тартиб-тамойиллари янада соддалаштирилиб, “Рақамли божхона”га ўтиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ислоҳотлардан кўзланган мақсад эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Я.Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд ва Жомбой туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, “STEKLOPLASTIK”, “NAVOBOD NASLLI PARRANDA”, “АGROMIR SAMARQAND”, “АGRO SOY PLAST”, “JOMBOY OIL”, “B-MAX PLASTIC GROUP” ва “ORIFJON AGRO FAYZ” каби корхоналарга борилиб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган хом-ашёлар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари кўздан кечирилди.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, божхона соҳаси бўйича муаммолар бор-йўқлиги, уларни қийнаб келаётган масалалар билан қизиқди.

“STEKLOPLASTIK” МЧЖ корхонаси раҳбари Д.Саидмуродов ташкилот номига чет давлатлардан олиб келинаётган хомашёларни махсус шароитда сақлаш талаб қилаётганлиги боис ўз омборига тушириш бўйича мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилиб, Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 93-моддаси талаблари доирасида “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштиришга рухсат берилди.

“JOMBOY OIL” МЧЖ корхонаси вакили С.Тиляев Қозоғистон давлатидан қайта ишлаш учун импорт қилиб олиб келаётган соя донларини нархи нарх маълумотлар бюллетени базасида жуда баланд эканлигини ҳамда ҳозирда бутун жаҳон бўйича нархлар пасайганлигини инобатга олиш бўйича таклиф берди.

Таклиф инобатга олиниб, Давлат божхона қўмитаси томонидан нарх маълумотлар бюллетенига ўзгартириш киритилиб, масала ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига бир қатор норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Мазкур учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

14.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг