Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан божхоначилар Андижондаги “Болалар шаҳарчаси”да бўлдилар
831
Мамлакатимиз бўйлаб буюк бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони бўлган Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.
Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан  божхоначилар Андижондаги “Болалар шаҳарчаси”да бўлдилар

Қутлуғ сана муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида жойлашган, боқувчисини йўқотган болалар тарбияланаётган “Болалар шаҳарчаси”да Навоийхонлик кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчилар дастлаб, “Болалар шаҳарчаси”да тарбияланаётган болаларга яратиб берилган шарт-шароитлар, спорт, санъат каби тўгараклар фаолияти, уларнинг ётоқхоналари, дарс машғулотларини тайёрлашдаги яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди.

Тадбир давомида таълим даргоҳи тарбияланувчилари томонидан Навоий ҳазратларининг ҳаёти ва ижодидан парчалар, шунингдек буюк миллат авлодларига ёзиб қолдирган бебаҳо куй ғазаллари ўқиб эшиттирилди. Тайёрланган мусиқий гулдасталар, рақс ва улар ижросидаги қўшиқлар ташриф буюрган меҳмонлар кўнглидан чуқур жой олди.

Дарҳақиқат, бугун муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларни ҳар соҳада ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, улар олдида учраётган муаммоларни бартараф этишда барча раҳбарлар бирдек масъул эканлиги ўз ҳаётий ифодасини топмоқда.   

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топиши, уларда янги инновацион ғоялар туғилишига замин яратишга кўмаклашиш, иқтидорларини ривожлантиришга кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб қилиш, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш барчамизнинг вазифамиздир. Зеро келажак мана шу мурғак қалб эгаларининг қўлида эканлигини зинҳор унутмаслигимиз лозим.

Тадбир якунида вилоят божхона бошқармаси вакиллари тадбир иштирокчиларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдириб, келажакда уларни чин Ватан посбони юртимизнинг янги Чўлпонлари, Зулфиялари бўлиб камол топишларини тиладилар ҳамда ўзларининг эсдалик китобларини совға қилдилар.

   

10.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг