Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт
819
Бу кун дунёдаги барча тараққийпарвар мамлакатларда ўзгача шукуҳ, ўзгача файз, ўзгача қувонч. Бундан 580 йил муқаддам Ҳазрат Мир Алишер Навоий дунёга келган эди. Орадан беш асрдан кўпроқ вақт ўтибдики, бу табаррук ном тиллардан тушмай, ҳамон аҳли-адаб дилидан чуқур жой олиб келмоқда. Алишер Навоийни англаш ва ҳис қилиш ўзбек халқининг тарихини, маданияти, қалб эҳтиёжларини, ўзлигини англаш ва ҳис қилиш демакдир.
Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт

Навоий ижоди беш асрдирки ижод аҳлига ижод манбаи бўлиб хизмат қилмоқда, шоирлар, ёзувчилар илҳомланиб халқнинг кўнглидан жой оладиган асарлар яратмоқдалар.

Бугун мамлакатимиз бўйлаб буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.

Ана шундай эзгу ниятда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида  Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги  муносабати билан “Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт” ғояси остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқимизнинг суюкли ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент Т.Тоғаев, Республика мусиқа ва санъат коллежи хонанда ва созандаларb ташриф буюришди.

Тадбирда сўз олганлар Алишер Навоий ижоди ва ибратли ҳаёти тўғрисида тарихий далиллар асосида сўз юритиб, асарларда кўтарилган гўзаллик, нафосат, ахлоқий муаммолар, адолатпарварлик, халқчил ғоялар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбир давомида санъаткорлар ижросида Навоий ғазалларига битилган мусиқий чиқишлар ва Божхона институтининг иқтидорли курсантларининг ғазалхонлик чиқишлари йиғилганларга ҳавола этилди.

Буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоийни бугун бутун дунё эътироф этади. У зотнинг сиймоси мангу барҳаётдир.

 

 

 

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг