Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатнома – ислоҳотларимизнинг дастурамали
1260
Бухоро вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ислоҳотларнинг дастурамали мавзусида Бухоро шахар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Мурожаатнома – ислоҳотларимизнинг дастурамали

Тадбирда Мурожаатнома том маънодаги тарихий ҳужжат бўлиб, такрор ва такрор ўқишни, ўрганишни талаб қилиши, унда илгари сурилган ҳар бир ғоя янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлидаги алоҳида қадам эканлиги таъкидланди. Жумладан, ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришишимиз зарурлиги, Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш учун фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша олишимиз мумкинлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, рақамли технологиялар борасида маҳсулот ва хизматлар сифатини оширишда, коррупцияни йўқотишда ҳам улар самарали восита эканлигини алоҳида таъкидланганди.

Мурожаатномада давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш-ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги айтиб ўтилди. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган 17 миллондан зиёд опа-сингилларимиз, қизларимиз, онахон ва момоларимизга муносиб шароит яратиб бериш учун барча имкониятларни ишга солиш лозим. Бу жараёнда Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини оширишга уларга имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида ҳаётни ва аёллар муаммоларни яхши биладиган, фаол ва ташаббускор хотин-қизлардан иборат Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилишини алоҳида айтиб ўтилди.

 Ҳар қандай жамиятнинг маданияти даражаси унинг хотин-қизларга бўлган муносабати билан белгиланади. Шу сабабли хотин-қизларнинг муносиб меҳнат қилиши ва қобилиятлари, салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, жамиятдаги ўрни ва мақомини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ўта муҳим вазифалардандир. Хулоса қилиб айтганда, аёлларга иззат-икром кўрсатиш, уларни ардоқлаш, оғирини енгил қилиш ишларига давлатимиз тобора катта аҳамият бермоқда.              

Мурожаатномани фахр ва ифтихор билан Учинчи Ренессанснинг ўзига хос дастури, “Йўл харитаси” бўлди, деб айта оламиз.

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг