Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари армрестлинг турнирида муносиб иштирок этишди
575
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази, Ўзбекистон армрестлинг федерацияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва профессионал спортчилар иштирокида жорий йилнинг 29-30 январь кунлари Армрестлинг бўйича МВСМ очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Божхона институти курсантлари армрестлинг  турнирида муносиб иштирок этишди

Ушбу турнирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти армрестлинг жамоаси ҳам иштирок этди. Турнир якуни бўйича Божхона институти курсанти Қобилов Шавкат 75 кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўл бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб турнир ғолиби ҳамда спорт усталигига номзодлик гувоҳномаси билан тақдирланди.
Божхона институти курсанти Қуролов Ўткир 85 кг вазн ўнг қўл тоифасида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди. 
Тадбир якунида муносиб иштирок этган спортчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг