Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлик гарови
641
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган беш муҳим ташаббуснинг бири бўлган спортга барчани жалб қилиш орқали аҳоли орасида соғлом турмуш тарзининг оммалашишига эришилмоқда.
Спорт – соғлик гарови

Фарғона вилояти божхона бошқармаси вилоят “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда шахсий таркиб ўртасида спортни кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, шунингдек “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада шахсий таркиб ходимлари спортнинг сузиш, стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича божхона постлари ва бошқарма жамоаларига бўлиниб ўзаро беллашдилар.

Икки кун давом этган мусобақада дастлаб жамоалар спортнинг сузиш тури билан, сўнг стол тенниси тури билан ва мусобақа сўнгида спортнинг мини футбол тури билан беллашдилар.

Муросасиз кечган спорт мусобақаларида спортнинг стол тенниси тури бўйича ғолиблик “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости катта инспектори М.Рахмоновга, спортнинг сузиш тури бўйича ғолиблик бошқарма жамоаси аъзоси А.Ахмедовга ва спортнинг мини футбол мусобақаси бўйича ғолиблик бошқарма жамоасига насиб қилди. Ғолибларга Фарғона вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда бошқарманинг махсус дипломи, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

25.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг