Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда
1303
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида” 366-сон ва 2018 йил 7 майдаги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон қарорлари талаблари асосида Cурхондарё вилояти божхона бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида рўйхатга олиниб, қонунчилик талаблари асосида ижроси таъминланиб келинмоқда.

Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар бўйича ҳар ой якунида таҳлил қилиниб, бошқарма раҳбариятига маълумот киритиб борилмоқда ва кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Хусусан, 2020 йил январь-декабрь ойлари давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 158 та мурожаатлар, шу жумладан 62 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан (PM.gov.uz), 20 таси Бош вазирнинг виртуал қабулхонасидан (business.gov.uz), 19 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, 19 таси ишонч телефони орқали, 35 та ёзма ва
3 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 130 таси бўйича қонуний тушунтиришлар берилган, 9 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 19 таси қаноатлантирилган.

Мурожаатларнинг турлари (ариза, шикоят, таклиф) бўйича таҳлил қилинганда 14 та шикоят, 3 та таклиф  ва 141 та аризалар келиб тушган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва унинг соҳавий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни қонуний ҳал этилганлик ҳолатлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Ушбу мурожаатлар бўйича мурожаат қилувчилар билан шахсан учрашиб, шунингдек, пандемия  шароитида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тегишли тушунтиришлар берилган ва белгиланган тартибда жавоб хатлари юборилган.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларини сўзсиз бажариш бўйича  мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда таҳлил қилиниб, қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши кунлик назоратга олинган.

Ҳисобот даврида аноним мурожаатлар келиб тушмаган, қонун талабларига мос келмаслиги бўйича кўрилмасдан қолдирилган мурожаатлар мавжуд эмас.

Таҳлиллар давомида аксарият мурожаатлар божхона назорати йўналишида ва  божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёз масалалари бўйича келиб тушганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида божхона соҳасига оид тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 2020 йил январь-декабрь ойлари давомида бошқарма томонидан босма ва электрон нашрларда 409 маротаба, радиода 72 маротаба, телевидениеда 122 маротаба чиқишлар қилинган, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан 119 та, жамоатчилик билан 189 та учрашувлар ўтказилган. Ушбу тадбирларда малакали божхона ходимлари иштирок этиши ва батафсил тушунтиришлар берилишига эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг божхона органларига тўғридан-тўғри ва тўсиқларсиз мурожаат қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳар ойнинг биринчи душанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланган.

28.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг