Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда спорт мусобақаси юқори савияда ўтказилди
639
Хоразм вилояти божхона бошқармасида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда “26 январь –Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни” муносабати билан бошқарманинг шаҳодатланган ва эркин ёнланган ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича бошқарма биринчилиги спорт мусобақаси ўтказилди.
Хоразмда спорт мусобақаси юқори савияда ўтказилди

Урганч шаҳар марказида жойлашган “Ёшлик” спорт комплексида 8 та терма жамоа ўзаро куч синашди. Мусобақа Ўзбекистон Республикаси мини-футбол федерацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида малакали ҳакамлар иштирокида ўтказилди.

Ҳар йили анъана сифатида ўтказилаётган мазкур спорт мусобақаси юқори савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди натижада “Бошқарма-1” жамоаси 3-ўрин, “Шовот” чегара божхона пости ходимларидан таркиб топган жамоа 2-ўринни қўлга киритишди. Фахрли 1-ўрин эса “Бошқарма-2” терма жамоасига насиб этди. Ғолиб жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

25.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг