Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Яллама»да ҳайдовчилардан пул ундириб келган товламачилар қўлга олинди
1853
2021 йил 22 январь куни Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида 1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилингани юзасидан хабар берган эди.
«Яллама»да ҳайдовчилардан пул ундириб келган товламачилар қўлга олинди

Хабарда маълум қилинишича, Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ҳамда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган мазкур ҳолатда қонунбузарлар аслида сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWO” русумли автомашинани ҳужжатларда дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашинаси сифатида кўрсатиб, божхона тўловларидан 1,8 млрд. сўмлик имтиёзларни қўлга киритишга уринишган.

Бунинг учун “Яллама” ва “С.Нажимов” чегара-божхона постлари атрофидаги товламачилик билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар авторанспорт воситаларининг газ баллонлари олиб ташлаб, ўрнига ёнилғи бакларини ўрнатишган ва табиийки ҳужжжатларни ҳам сохталаштиришган.

Шу тарзда автотранспорт воситалари “С.Наджимов” чегара-божхона пости орқали республикамизга кириб келганида, мазкур постнинг ҳушёр ва фидойи божхона ходимлари зудлик билан автотранспорт воситаларини божхона кузатувига олишган ва бу ҳақида белгиланган тартибда тезкор ходимларга хабар беришган.

Расмийлаштирув жараёнида эса Давлат божхона қўмитасидаги махсус дастурлар ва Ситуацион марказдан олинган маълумотлар, шунингдек ушбу юк автомашиналарининг идентификацион белгилари орқали мазкур автомашиналар  илгари юртимиздан қайта олиб чикиб кетилгани маълум бўлди.

Ҳозирда двигатели дизел ёнилғисида эмас, аслида сиқилган газда ҳаракатланувчи, умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органларига юборилди.

Мазкур жиноят иши доирасида Давлат божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилишда сохта ҳужжатлар тайёрлаб бераётган шахслардан иборат жиноий гуруҳ ҳам қўлга олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу қонунбузар шахсларнинг иш жойлари кўздан кечирилганида, товарларнинг сохта йўл юк кузатув ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланиладиган компьтер техникалари ҳамда қўшни давлат идораларига тегишли бўлган 21 та муҳр ва штамплар ҳамда жуда кўп миқдордаги нақд хорижий валюталар борлиги аниқланди.

Шунингдек, 2020 йил 3 декабрь куни Давлат божхона қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган “Коррупцияга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум доирасида мазкур ҳолат юзасидан маълумот алмашинилди.

27.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг