Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди
1469
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2020 йил давомида вилоят божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 77 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун доирасида ўрганиб чиқилган.

Қайд қилинган мурожаатларнинг 42 таси вилоят божхона бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ечим топган. 2 та мурожаат эса тегишлигига кўра ваколатли органга юборилган.

Шунингдек, бошқармага юридик шахсларнинг 33 та ёзма мурожаатлари рўйхатга олинган.

Коронавирус пандемияси даврида фуқароларнинг сарсон бўлишига йўл қўймасдан, мурожаатида кўтарилган масалаларни имкон қадар қисқа муддатда ҳал этиб, ўз вақтида жавоб қайтарилиши вилоят божхона бошқармаси раҳбариятининг алоҳида назоратига олинган.

Шунингдек, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.

15.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг