Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо диққат марказида
1482
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат идоралари билан ўзаро алоқаларини таъминлаш ҳамда уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ўрганишларни амалга оширилиши юзасидан мамлакатимизда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Бунинг натижасида фуқаролар ҳамда тадбиркорлар томонидан ўзларига қулай бўлган шаклда, яъни оғзаки, электрон ва ёзма шаклда давлат идораларига мурожаат қилиш имкони яратилди. Мурожаатларнинг қандай шаклда эканлигидан қатъи назар уларнинг мавқеи тенглаштирилди ҳамда  кўриб чиқилиши, ўрганилиши ва жавоб қайтариш муддатлари белгиланди. Мурожаатларнинг беэътибор қолдирилиши юзасидан мансабдор шахсларга қонуний жавобгарлик белгиланди.

Божхона органларида ҳам ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиши унинг ижроси божхона органларининг раҳбарлари томонидан назорат қилинади. Бирор бир мурожаатнинг жавобсиз қолдирилишига йўл қўйилмайди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам мурожаатларнинг қабул қилиниши, ўрганилиши ва ижроси юзасидан жавоб берилиши бўйича ишлар аниқ йўлга қўйилган. Бошқармага 2020 йил давомида жами 185 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 63 фоиз қисми электрон шаклда қолган 37 фоиз қисми оғзаки “Ишонч телефони” орқали қабул қилинган. Мурожаатлар келиб тушишига кўра 129 таси жисмоний шахслардан 56 таси эса юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларни йўналишлар бўйича таҳлил қилинганида 112 таси божхона расмийлаштируви учун олдиндан қандай ҳужжатлар талаб этилиши, товарларнинг ТИФ ТН кодларини аниқлик киритиб бериш, шунингдек божхона тўловларини ҳисоблашга боғлиқлигини кўриш мумкин. Бундай мурожаатлар бошқарманинг тегишли бўлимлари томонидан ёзма, учрашувлар орқали ва жойларга чиқиб ўрганиш билан тўлиқ ижроси таъминланди.

Бундан ташқари фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида бошқарма раҳбарияти томонидан вилоятнинг “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида, Қўқон шаҳри, Фарғона тумани, Қувасой шаҳри ва Фарғона шаҳарларида сайёр учрашувлар ташкил қилиниб, тадбиркор ва фуқароларнинг 40 дан зиёд мурожаатларига жавоб берилди.

Божхона соҳасига доир ҳар қандай мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 73-249-07-00 рақами орқали сутканинг 24 соати давомида йўллаши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

15.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг