Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт географияси тобора кенгаймоқда
1691
Ўтган 2020 йилда божхона соҳасида давлатимиз томонидан қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилди.

Хусусан, биргина Бухоро вилояти божхоначиларининг ўтган 2020 йилда эришган натижаларига тўхталадиган бўлсак, 2020 йил давомида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан 1 трлн 73 млрд. сўмдан зиёд божхона тўловлари ундирилиб, Давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.

Вилоятда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт операцияларини жадаллик билан амалга оширишларида кўмаклашиш борасида божхоначилар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилган.

Энг муҳими эса, давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида корхоналарга божхона тўловларидан 1 трлн. 74 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

Бу эса вилоятда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантирмоқда.

Масалан, 2020 йилда вилоятдан 219,4 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга экспорт қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона юк декларациялари 2020 йил давомида “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими” орқали жами 25092 та шундан 6803 та БЮД “яшил йўлак” (27 %); 8 837 та БЮД “сариқ йўлак” (35 %); 9 452 та БЮД “қизил йўлак” (38 %) орқали расмийлаштирилган. Қонун талабларига оғишмай амал қилаётган тадбиркорлар ҳамиша рағбатда.

Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида вилоят божхоначилари томонидан 499 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 20 млрд. 64,4 млн сўмлик товар моддий бойликлар ушлаб қолинган.

2020 йилнинг ўтган даври мобайнида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликлар, божхона қонунбузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 413 маротаба чиқишлар қилинган.

Ҳамиша долзарб аҳамият касб этадиган йўналишлардан яна бири – тизимни замонавий билимларни пухта эгаллаган ёш кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш, божхона ходимларининг билим ва малакасини мунтазам ошириш, соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин кураш олиб бориш, ходимлар ўртасида бу иллатга муросасиз муҳитни шакллантириш ҳам асосий вазифалар сирасига киради.

 

7.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг