Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун муҳим қулайлик
972
“Жартепа” чегара божхона пости экспорт-импорт тартибидаги юклар ҳаракати учун очилди.
Тадбиркорлар учун муҳим қулайлик

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан республика махсус комиссиясининг 2020   йил 30 апрелдаги 20-сонли йиғилиш баёни билан юк автотранспорт воситалари Тожикистон Республикасига фақатгина “Сариосиё”, “Ойбек” ва “Плотина” чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланган эди.

Бу эса ўз навбатида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг экспорт товарларини олиб чиқишида ноқулайлик туғдириши билан бир вақтда товарларни олиб кирилишида қўшимча вақт ва харажат сарфлашига олиб келиб, маҳсулотларнинг таннархига таъсир кўрсатаётган эди.

Мана шуни инобатга олган Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини вақт ва харажатларини тежаш ҳамда уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлашига республика махсус комиссиясидан рухсат олиб берди.

Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга муаммосиз экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин.

7.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг