Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда журналистлар ва блогерлар учун медиа-тур ташкил қилинди
1713
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармони билан, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.
Термизда журналистлар ва блогерлар учун медиа-тур ташкил қилинди

Шу муносабат билан,  Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни божхона органлари фаолияти билан яқиндан таништириш ва тизимдаги янгиликлардан ҳабардор қилиш мақсадида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида медиа-тур ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда журналистлар ва блогерлар божхона органлари ходимларининиг хизмат фаолиятини айни хизмат олиб борилаётган жойдан кузатиш имконига эга бўлдилар. Унда тадбир иштирокчилари экспорт-импорт жараёнлари, уларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар ҳамда божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнларининг гувоҳи бўлишди.

Медиа-тур иштирокчиларига “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости  бошлиғи Алишер Қодиров постда мавжуд “Ягона дарча” хизматлари маркази фаолияти  билан ҳам яқиндан таништирди.

Таъкидлаш жоизки, ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ташкил қилинган “Ягона дарча” хизматлари маркази эндиликда тадбиркорларга экспорт ва импорт расмийлаштируви учун зарур бўладиган рухсат берувчи ҳужжатларни битта хонадан кириб олиш имконини бермоқда. Илгари эса бу ҳужжатларни олиш учун тадбиркорлар ҳар бир ташкилот биносига боришига тўғри келарди. Мазкур ташкилотлардан олинадиган рухсат этувчи хужжатлар ҳам электрон кўринишга келтирилиб, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими жорий қилинди. Бу эса ортиқча қоғоз ва маблағ сарфининг олдини олмоқда.

Ташкил қилинган медиа-тур давомида журналистлар ва блогерлар божхона соҳасига доир ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

 Маълумот учун, “Термиз” ТИФ божхона постида жорий йилнинг 11 ойи давомида ташқи савдо айланмаси 208 млн. 176 минг АҚШ долларини ташкил этган. Шундан,  импорт жами 29 млн. 566 минг  АҚШ долларини, экспорт эса жами 178 млн. 610 минг АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Мазкур божхона пости томонидан хавфни минималлаштириш чоралари кўрилиши натижасида 111,4 млн  сўмлик божхона тўловлари ундирилишига эришилди.

Постда расмийлаштирилган БЮДлар:

-1363 таси ёки 17 % и яшил йўлак,

-4913 таси ёки 64% и сариқ йўлак,

-1464 таси ёки 19 %и қизил йўлак тартибида расмийлаштирилган.

“Термиз” ТИФ божхона постида амалга оширилган экспорт товарлари асосан ловия, пахта ип калаваси, мош, пиёз, кўкатлар, помидор, карам, нўхат каби товарлар ҳисобланади.

Экспорт географияси эса асосан Хитой, Россия, Покистон, Афғонистон, Туркия, Украина, Қозоғистон Республикаси каби давлатлардир.

Хорижий мамлакатлардан импорт сифатида олиб келинаётган товарлар асосан қуйидагилар: мандарин, банан, чеснок, шакар, технологик асбоб-ускуналар, юк ташиш автомобиллари, кабилар ҳисобланиб, ушбу товарлар асосан Покистон, Хитой, Россия, Туркия каби давлатлардан олиб келинган.

 

 

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг