Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 18,9 миллион долларлик шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт қилди
1772
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 18 млн. 872 минг АҚШ доллари қийматидаги 68 397 тоннадан ортиқ шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 48 198 тонна кўп шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб 239 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган шиша ва шиша маҳсулотлари натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 миллион долларга кўпайиб, 140 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, шиша ва шиша маҳсулотларининг 58 фоизи Қозоғистонга, 15 фоизи Тожикистонга  ва 13 фоизи Туркманистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда шиша ва шиша маҳсулотларининг экспорти қиймати Россияга 12 баробарга, Арманистонга 9,8 баробарга, Грузияга 7,1 баробарга ва Озарбайжонга 2,3 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Ирландия ва АҚШга шиша ва шиша маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг