Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шаҳрисабзда “Божхоначи-тадбиркор таянчи” шиори остида учрашув ўтказилди
1772
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Божхоначи-тадбиркор таянчи” шиори остида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби учрашувларда, тадбиркорлар олдида турган муаммолар ўрганилиб, тезкорлик билан ечиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга божхонада яратилган қулайликлар, экспортдаги енгилликлар, божхонага оид имтиёзлардан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишдаги навбатдаги ташриф Шаҳрисабз шаҳрида фаолият юритаётган “Шаҳрисабз силк” корхонасига уюштирилди.

Пиллани қайта ишлашга иштисослашган ушбу корхонада айни кунларда иш қизғин олиб борилмоқда. Корхона учун пилла хомашёси асосан, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Китоб туманларидан келтирилади. Тайёр ҳолга келтирилган тола ва момиқ маҳсулотлари эса экспортга мўлжалланган. Куни кеча ҳам корхона томонидан 200 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар Хитой Халқ Республикасига экспортга жўнатилди.

Маълумот учун, корхонага чет давлатларида ишлаб чиқарилган  қиймати 5 миллион 226 минг АҚШ долларилик замонавий ускуналар импорт асосида олиб келинган. Ускуналар “Қарши тола” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан 7 миллиард 907 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган ҳолда тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилган.

Учрашув давомида корхона мутасаддиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 700-сон қарори мазмун-моҳияти  ҳамда божхонада тадбиркорларга яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

 

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг