Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхонада - сайёр қабул” ҳафталиги бўлиб ўтди
1922
Тадбиркорларни божхона соҳасида қийнаётган мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни қонуний ҳал этиш, аҳолининг божхона органларига нисбатан ишончини янада ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов бошчилигида “Божхонада-сайёр қабул” ҳафталиги доирасида “Тошкент-товар”, “Арк булоқ”, “Чуқурсой”, “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда фуқаролар иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилди.
“Божхонада - сайёр қабул” ҳафталиги бўлиб ўтди

Сайёр қабуллар давомида 36 та фуқаролардан 55 та мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 40 таси бўйича тушунтиришлар берилиб, сайёр қабуллар давомида ўз ечимини топган бўлса, 15 таси назоратга олинди.

“Сирғали” божхона постидаги сайёр қабул давомида, “Beoz trade group” корхонаси вакили Якубов Хожиакбар томонидан корхонага Хитой давлатидан бўёқ маҳсулотлари олиб келиниб, “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганлиги, мазкур товарларни бир қисмига нисбатан Ўзбекистонда талаб мавжуд эмаслиги сабабли, товарларни Хитой давлатига қайта экспорт қилиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Унинг мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 32-35 моддалари талаблари тушунтирилди ҳамда бу ҳолат юзасидан божхона органларига тегишли ҳужжатлар тақдим этилса, ҳеч қандай муаммосиз реэкспорт қилиши мумкинлиги бўйича маълум қилинди.

Шунингдек, сайёр қабуллар давомида фуқароларга божхона соҳасида яратилган ахборот тизимларидан қандай фойдаланиш юзасидан ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида иштирокчиларга божхона соҳасида қабул қилинган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларда келтирилган талабларни  амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар ҳам берилди.

Шунингдек, бошқармада тадбиркорларнинг мурожаатларини онлайн ҳал қилиш учун телеграм ижтимоий тармоғида “Тадбиркорларга Тошкент божхонасидан кўмак” (https://t.me/tshbb_tadbirkor) номли гуруҳ яратилганлиги иштирокчиларга етказилди.

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг