Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар жойларга чиқиб ўрганилмоқдам
1910
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўлиқ назоратга олиниши, зарур бўлганда жойларга чиқиб ўрганилиши ва давлат идораларининг улар учун доим очиқлиги таъминланмоқда. Бунинг натижасида тадбиркорлар фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларнинг ва ортиқча сарсонгарчиликларнинг олди олинмоқда.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида қурилиш товарларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган тадбиркор томонидан фаолиятини кенгайтириш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан бурғулаш орқали ердан сув чиқариш учун мўлжалланган махсус транспорт воситасини олиб келган қўшма корхона вакиллари мазкур транспорт воситасини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштиришда товарнинг ТИФ ТН кодига аниқлик киритиб берилиши ва махсус транспорт воситасини расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар бўйича тушунтириш сўраб қилган мурожаати тезкорлик билан назоратга олиниб жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар давомида Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи, Божхона аудити гуруҳи ҳамда “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ҳамкорликда қўшма корхона номига келиб тушган махсус транспорт воситасини юк кузатув ҳужжатлари асосида тадбиркорга божхона расмийлаштируви жараёнида қайси товарларни транспорт воситасининг асосий қисмига киритиши кераклиги ва айрим товарларни транспорт воситасининг эҳтиёт қисми сифатида божхона юк юк декларациясида кўрсатиши мумкинлиги юзасидан тавсиялар берилди. Бундан ташқари мазкур махсус транспорт воситасига талаб этиладиган ҳужжатларнинг айрим турларини транспорт воситаси ишга тушганидан сўнг тақдим этиши тушунтирилди. Бунинг натижасида божхона юк декларациясини расмийлаштиришда вужудга келадиган товарнинг ТИФ ТН коди бўйича ноаниқликлар ҳамда божхона тўловларини ҳисоблашдаги камомадларнинг олди олиниб, тадбиркорнинг олтинга тенг бўлган вақти тежалишига эришилмоқда.

Шунингдек, фуқароларимиз ва тадбиркорларга ўзларининг фаолиятларида вужудга келадиган божхона соҳасига доир муаммолари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (73)249-07-00 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

12.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг