Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёдан 36,9 минг АҚШ долларилик қайта ишланган “Брокколи” карами Россияга экспорт қилинди
1851
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Қашқадарёдан 36,9 минг АҚШ долларилик қайта ишланган “Брокколи” карами Россияга экспорт қилинди

Албатта бу натижаларга миришкор деҳқонларнинг тинимсиз меҳнати ва изланишлари, қолаверса мамлакатимизда бу соҳа вакилларига яратилган қулай иш муҳити оқибатида эришилмоқда.

Воҳанинг Яккабоғ тумани деҳқонлари ҳам юртимизда яратилган барча шарт-шароитлардан унумли фойдаланмоқда.

Аҳамиятли томонидан шу заминда етиштирилган маҳсулотлар ички бозорларни тўйинтириш баробарида, маҳаллий тадбиркорлар томонидан қайта ишланиб, чет давлатларга экспортга ҳам жўнатилмоқда.

“Шарофат она қахрамон қизи” хусусий корхонаси мутасаддилари ана шундай ишбилармон тадбиркорлардан бири ҳисобланади.

Деҳқончилик, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш каби кўплаб фаолиятлар билан шуғулланувчи замонамиз қаҳрамони тадбиркор Анзур Нормуродов айни кунда мамлакатимиз экспорт ҳажмини оширишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Тадбиркор ўзига қарашли боғларда қатор ораларида етиштирилган “Брокколи” карам маҳсулотини дастлаб буғда парлантириб, сўнг музлатган ҳолда Россия Федерациясига экспортга жўнатмоқда.

- Мунтазам равишда экспорт фаолияти билан шуғулланамиз дейди, - “Шарофат она қахрамон қизи” хусусий корхонаси божхона ишлари бўйича вакили Шерзод Шеров. – Россиялик ҳамкорларимиз билан 1000 тонна қайта ишланган “Брокколи” карам маҳсулотларини етказиш бўйича келишувлар имзолаганмиз. Корхонамизда ишлар қизғин олиб борилмоқда. Маҳсулотларни сифатига ва қадоқланишига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Ҳозирги кунда 25 нафар маҳаллий хотин-қиз ва ёшлар айнан шу маҳсулотларни тайёрлаш билан банд. Ишчи ходимларга барча шарт-шароитларни яратганмиз. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, ушбу корхона томонидан 36,9 минг АҚШ долларилик қайта ишланган “Брокколи” карам маҳсулоти Россия Федерациясига экспортга жўнатилди. Экспорт учун тақдим этилган божхона юк декларациялари “яшил” ва “сариқ” йўлаклар орқали қисқа 10-20 дақиқа ичида божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилди.

Қувонарлиси, бу каби маҳсулотларга четда харидор кўп. Корхона томонидан келгусида гулкарам ва ошқовоқни қайта ишлаб экспортга жўнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бошқарманинг “Насаф” ташқи иқтисодий божхона пости ходимлари томонидан “Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи” шиори остида экспортга расмийлаштирилган маҳсулотларни белгиланган манзилига ҳеч бир тўсиқсиз етиб бориши юзасидан экспортёр корхона вакили билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган.

 

 

 

10.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг