Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 1,3 миллион долларлик бўёқ экспорт қилди
1818
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 1 млн. 348 минг АҚШ доллари қийматидаги 2674 тоннадан ортиқ бўёқ экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 1,3 миллион долларлик бўёқ экспорт қилди

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 772 тонна кўп бўёқ экпорт қилинган бўлиб 41 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган бўёқ натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 321 минг долларга кўпайиб, 31 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бўёқнинг 36 фоизи Туркманистонга, 30 фоизи Қозоғистонга  ва 21 фоизи Қирғизистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда бўёқнинг экспорти Тожикистонга 2 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан АҚШ, Россия ва Афғонистонга бўёқ экспорти йўлга қўйилди.

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг