Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга
1854
Бугунги кунда Давлатимиз томонидан экспортёр корхоналар манфаатини ҳимоя қилиш, миллий маҳсулотларни экспортга йўналтириш юзасидан қулай инвестицион муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Экспорт мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўз ўрнида яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ва энг асосийси дунё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солиб меҳнат қилишмоқда.

Ислоҳотлар самарасини биргина Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида ҳам кўришимиз мумкин, яъни 2020 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида, бошқарма томонидан 24027 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 271,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип, мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа саноат маҳсулотлари ташкил этди.

Наманган вилоятида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қирғизистон, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Украина, Польша, Германия, Италия, Португалия мамлакатларига амалга оширилган.

Бошқарма томонидан 2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами
1 трлн. 232,3 млрд. сўм  миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан 875,9 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда давлат бюджетига 356,4 млрд. сўм ундирилди.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда улар билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.

Наманган вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

6.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг