Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 12 миллион долларлик кафель экспорт қилди
1815
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 12 млн. 40 минг АҚШ доллари қийматидаги 4 213 231 м² кафель экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 1 192 427 м² кўп кафель экпорт қилинган бўлиб 39 фоизга ўсишга эришилди.

Кафель маҳсулотлари экспорт қилиниши натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 миллион долларга кўпайиб, 38 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, кафелнинг 39 фоизи Қозоғистонга ва 35 фоизи Тожикистонга  экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда кафелнинг экспорти Россияга 2,4 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Грузияга кафель экспорти йўлга қўйилди.

2.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг