Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 14 миллион долларлик анор экспорт қилди
535
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 14 млн. 360 минг АҚШ доллари қийматидаги 12 682 тоннадан ортиқ анор экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 14 миллион долларлик анор экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, анорнинг 22 фоизи Қозоғистонга, 21 фоизи Россияга ва 11 фоизи Тожикистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда анорнинг экспорти Белорусга 4,4 баробарга ва Украинага 2 баробарга ортган.

Мазкур йилдан илк бора юртимиздан Латвия, Литва, Польша, Чехия ва Швейцарияга анор экспорти йўлга қўйилди.

 

13.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг