Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5,2 миллион долларлик музлаткичларни экспорт қилди
613
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 32 452 дона музлаткичлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5,2 миллион долларлик музлаткичларни экспорт қилди

Музлаткичлар экспортидан келган валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58 фоизга ошган.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, музлаткичларнинг 44,6 фоизи Тожикистонга, 17 фоизи Қирғизистонга, 15 фоизи Озарбайжонга ва 11 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда музлаткичларнинг экспорти Афғонистонга 28 баробарга, Туркманистонга 30 баробарга ва Россияга 57,2 баробарга ошган.

Мазкур йилдан бошлаб Грузия ва Туркияга юртимиздан музлатгичлар экспорти йўлга қўйилди.

11.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг