Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан амaлий семинар ўтказилди
1780
Сурхондарё вилоятининг Денов ва Термиз туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрь кунидаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4861-сон қарори ижросига бағишланган амалий семинар ўтказилди ва қарор ижроси юзасидан тадбиркорларга таклиф ва тавсиялар берилди.
Тадбиркорлар билан амaлий семинар ўтказилди

Ушбу семинар Сурхондарё вилоят Ҳокимлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва вилоят божхона бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Музработ ва Шеробод туманлари ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар, божхона ходимлари ва карантин давлат инспекторлари экспорт билан шуғулланувчи диллерлар, мутахассислар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимизда ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илм-фан янгиликларини, халқаро амалиётни ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ва географиясини янада кенгайтириш, уларни етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу семинарда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Бердиев ҳам иштирок этиб, тадбиркорларнинг божхона ва экспорт-импорт жараёнларига оид саволларига жавоб берди.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида Марказнинг Тошкент давлат аграр университетининг замонавий лабораторияга эга бўлган минтақавий Термиз филиали ташкил қилинди.

Бугунги кунда “Даладан экспортгача” тамойили асосида Россия давлатига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти учун 22 та соддалаштирилган карантин кўриги (“Яшил йўлак”) тизими ташкил этилган, экспортёр корхоналар билан тўғридан-тўғри ишлаш тизими йўлга қўйилиб, Хитойга экспорт қилувчи корхоналар сони мош экспорти бўйича 46 тага, экспортбоп гилос етказувчи боғлар сони 108 тага ва қадоқлаш корхоналар сони 11 тага, қовун етиштирувчи фермер хўжаликлари сони  73 тага ва ерёнғоқ экспортёр корхоналари сони 20 тага етказилган.

Экспортбоп анор тайёрловчи 70 та боғ ва 13 та қадоқлаш корхоналари, аччиқ қалампир бўйича 23 та корхоналар рўйхати Хитой томонига юборилиб, бугунги кунда рўйхатга олиниши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ўсимликлар карантини тизимида “E-fito.uz” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиб, МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Конвенцияга аъзо 89 та давлатларнинг электрон ахборот тизими ва “Ягона дарча” божхона автоматлаштирилган тизимига интеграция қилинган.

Сертификация учун ўнлаб қоғоз хужжатлар ўрнига ягона электрон ариза тизими жорий этилиб, экспортёрларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддати экспортда 10 кундан 1 кунга, импортда 30 кундан 3 кунга қисқартирилган.

Тадбиркорларнинг вақтини тежаш мақсадида шартномалар 100 фоиз онлайн-оферта шаклига ўтказилиб, Марказий банкнинг “Мунис” тўловларни тезкор амалга ошириш тизимига интеграция қилинди ва сертификация хужжатларининг ҳаққонийлигини QR-код орқали “он-лайн” тарзда текшириш йўлга қўйилган.

Ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирларда ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, замонавий, тежамкор технологияларни кенг жорий этиш масалалари бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг