Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар – доимо диққат марказида
2202
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида эндиликда халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ҳар бир ташкилот ва идораларда фуқаролар томонидан йўлланаётган ҳар қандай шаклдаги мурожаатларнинг ўз вақтида назоратга олиниши, кўриб чиқилиши ва натижаси юзасидан жавоб берилиши хизмат фаолиятининг бир қисмига айланди.
Мурожаатлар – доимо диққат марказида

Жумладан, божхона органларида ҳам мурожаатлар билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилган бўлиб, бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилади. Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинган ҳар бир мурожаат жавобсиз қолдирилмай мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, ўз вақтида жавоб бериб келинмоқда.

Бошқармага жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 124 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 90 таси жисмоний шахслардан ва 34 таси эса юридик шахслардан келиб тушган.

Айни пайтда мурожаатларнинг 113 таси бўйича божхона органларининг ваколати доирасида ўз вақтида қаноатлантирилган ва тушунтиришлар берилган, 8 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ва 3 таси ўрганиб чиқиш жараёнида.

Шу ўринда фуқароларга мурожаат ва таклифларини юборишлари учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа 1108 ва Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (73)249-07-00 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини ёки fergana@customs.uz электрон манзилига электрон кўринишда юборишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг