Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳар бир мурожаат эътиборда
2267
Бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мурожаатлар билан ишлашда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, мурожаатлар бўйича масалани жойнинг ўзида ҳал қилинишига эътибор кучайтирилган.

Бошқармада ўтказиладиган ҳар бир кенгаш ва хизмат йиғилишларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари танқидий муҳокама қилиб келинмоқда.

Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги 341-сон қарори ҳамда ДБҚнинг “Давлат божхона хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги 3 буйруғи талаблари асосида ташкил этилган бўлиб, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, ижрочиларига етказиш, чуқур таҳлил этиш ва аниқланган камчиликларни ўз ўрнида бартараф этиб бориш ишлари қатьий назоратга олинган.

Бошқармада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда жами 158 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 58 таси ёзма ва электрон, 100 таси эса оғзаки мурожаатларни ташкил этади. Келиб тушган жами 7 та ёзма ҳамда 51 та электрон мурожаатларни кўриб чиқилишида ижро интизоми бузилиш ҳолатлари мавжуд эмас.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан 57 маротаба мақсадли учрашувлар ташкил этилган бўлиб, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тушунтириш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда Ҳукуматимиз томонидан яратилган қулайликлар борасида оммавий ахборот воситаларида 141 маротаба ёритилди.

Шу билан бирга, давлат ягона интерактив хизматининг “business.gov.uz”  порталида “Бош вазир” қабулхонаси ташкил этилган бўлиб, бу борада бошқармада ҳам ишлар тизимли олиб борилмоқда. Мазкур электрон портал орқали келиб тушган мурожаат муаллифларига жавоб хатлари юборилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш мақсадида, (0867) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефони” ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси – “Халқ қабулхонаси” фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари бошқармада соҳавий тузилмалар ва божхона постлари томонидан аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ТИФ қатнашчилари билан тизимли равишда мулоқот ўрнатиш мақсадида “очиқ мулоқот” учрашувлари ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, бошқарма ҳамда божхона постларига мурожаат билан келган фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини ўз вақтида ва адолатли кўриб чиқиш, фуқаролар билан ишлашни тизимли равишда ташкил этиш, ҳар бир киритилган мурожаатга жиддий ёндошиш, мурожаат қилиб келган фуқароларни қабул қилиш жараёнида уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ишлари тизимли йўлга қўйилган бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар тизимли тарзда давом эттирилмоқда.

Б.Тўраев

Мурожаатлар билан ишлаш

гуруҳи инспектори

 

13.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг