Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ишонч телефони”га келиб тушаётган мурожаатлар доимо эътиборда
2481
Халқ билан мулоқот тизими бугун ҳар бир соҳа идоралари фаолиятининг асосий мезонига айланиб улгурди. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида божхона органларида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.
“Ишонч телефони”га келиб тушаётган мурожаатлар  доимо эътиборда

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича таҳлиллар ўтказиш, кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликларнинг сабабларини бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузилишини олдини олиш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича 54 та электрон ахборот тизимлари ҳамда 25 та электрон интерактив хизматлари амалиётга жорий этилган.

Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида сутка давомида ишловчи (76)-225-02-26 рақамли “Ишонч телефони” ташкил этилган.

Ушбу “Ишонч телефони” фаолиятини ташкил этишдан мақсад:

– Давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш жараёнида фаол иштирок этиш  ва божхона органларига юклатилган вазифаларни бажаришда турли сансалорликлар, хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш ва фош этиш;

– содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳолатлари ҳақида маълумотлар олишда жамоатчилик билан яқин муносабатларни йўлга қўйиш, хусусан фуқаролар ўзини ошкора этишни хоҳламаган вазиятларда ошкор этилмайдиган ахборот ва хабарлар қабул қилиш;

– фуқаролардан ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тезкор қабул қилиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш ва тегишли чора-тадбирлар белгилашдан иборат.

2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Ишонч телефони”га 20 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ўз вақтида тезкорлик билан кўриб чиқилган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган мазкур “Ишонч телефони” ҳақида “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости орқали ўтувчи фуқароларга ҳамда чегара олди худудларида яшовчи фуқаролар билан МФЙ ва профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Ишонч телефони”орқали мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган масалаларга тезкорлик билан муносабат билдирилиб, муаммоли масалаларни шу вақтнинг ўзида ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

29.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг